Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорлар диққатига

“Фарғона ёғ-мой”акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган, “Фарғона ёғ-мой”акциядорлик жамияти, Сизга 2023 йил 26 июн куни соат 1100да Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2023 йил 20 июн ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 26 июн куни соат 8:30 да бошланиб соат 10:30 гачадавом этади.
Сизга навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
КУН ТАРТИБИ
1. 2022 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
2. 2022 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
3. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
4. 2022 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
5. 2023 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
6. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
7. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш.
8. Жамият бошқаруви раисини сайлаш.
9. Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
10. 2018 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисмини жамият фойдасига олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар навбатдаги умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган, “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.
Навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса–Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.
Жамият кузатув кенгаши котибияти.
Teл: +99891 652-00-81
01.06.2023 йил.

 

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech